Гризманн февралдан бери илк бор Ла Лигада гол урди. Яна Мессининг узатмасидан сўнг

6 июл 2020, 08:18
“Барселона” Ла Лига 34-тури доирасида “Вильярреал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Лионел Мессининг узатмасидан сўнг Антуан Гризманн ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Француз сўнгги бор Ла Лига доирасида 15 февралда “Хетафе” (2:1) дарвозасига гол урганди. Қайд этиш жоиз, ўшанда ҳам Гризманн Мессининг узатмасидан сўнг гол урганди.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 33 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta