Гризманн "Барселона"нинг таклифини кўриб чиқмоқда

Mirjalol Normatov
17 мар 2019
"Атлетико" форварди Антуан Гризманн "Барселона"нинг таклифини рад этмайди, деб хабар беради L`Equipe.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетганидан кейин "матрасчилар"дан кетишни ўйламоқда. У кўплаб совринларга эга чиқадиган, амбициялари янада юқори жамоага ўтишни истамоқда.

Бу мавсумда Гризманн жамоаси таркибида 39 ўйинда қатнашди ва 18 гол уриб, 8 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com