Гризманн “Барселона”дан кейин қаерда фаолияти юритишни айтди
20 июн 2021 09:45
Янгиликлар
Гризманн “Барселона”дан кейин қаерда фаолияти юритишни айтди
“Барселона” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Каталония клуби билан хайрлашгач, фаолиятини қаерда олиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Уч йил қолди. Мен ўз танамнинг ҳолатига эътибор беришим керак. Чунки исталган вақтда ўзгариши мумкин. “Барселона” билан шартномам 2024 йилнинг июнида ниҳоясига етади. Шундан кейин АҚШга йўл олишим учун қулай вақт бўлади. Мен бу мамлакатни ёқтираман. У ҳар доим мени ўзига чорлаб туради. Фаолиятимни океан ортида якунлаш ниятидаман. Аммо MLS да тўп тепиш учун яхши формада бўлиш ва голлар уриш лозим. Бу шунчаки осон иш эмас”, дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар