Гризманн "Атлетико"дан 12 миллион евро бонус олмайди
14 июл 2019 20:28
Янгиликлар
Гризманн "Атлетико"дан 12 миллион евро бонус олмайди
"Атлетико" "Барселона"га ўтган Антуан Гризманнга 12 миллион евро бонус пулини тўламайди.
Ушбу ҳафтада Каталония суперклуби 28 ёшли футболчининг трансферини тасдиқлади ва шартномада кўрсатилган товон пули тўланганини расман эълон қилди.
Франциялик футболчи ўзининг навбатдаги трансферидан нархнинг 10 фоизини олиши кераклиги борасида шартномада кўрсатилганди. Аммо бу ҳолатда "Атлетико" трансферга розилик бериши ва ташкилотчи мадридликлар бўлиши шарт этиб кўрсатилганди.
Шу боисдан "Атлетико" раҳбарияти ярим ҳимоячига 12 миллион еврони тўламайдиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар