Гризманн "Атлетико"даги асосий мотивацияси ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
9 дек 2023, 09:47
"Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн Мадрид клубидаги асосий мотивацияси ҳақида гапирди.

"Ҳар бир гол сени рекордларга яқинлаштиради. Менинг мақсадим - менинг орзум. Совуққонлик билан, ақлдан озмаган ҳолда унга яқинлашмоқдаман. Буни хотиржам амалга ошириш керак, голлар эса ўз-ўзидан келади", - деди Гризманн.

Айни пайтда Гризманн "Атлетико" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 170 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса 173 та голга эга Луис Арагонес бор. Демак 4 та гол Антуан Гризманни клуб рекордидан ажратиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca