Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар
28 сен 11:37
Янгиликлар
Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар
Антуан Гризманн "Атлетико" сафида 200 та гол уришига битта қолди.
Франциялик футболчи Ла Лига 7-тури доирасидаги бугунги дербида "матрасчилар"нинг "Реал" дарвозасига киритган бешинчи голига муаллифлик қилди (5:2).
Бу гол Гризманн учун "Атлетико" сафидаги 199-тўп бўлди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар. Иккинчи ўринда бораётган Луис Арагонес ҳисобида 159 та гол бор.
Гризман 2014 йилдан 2019 йилгача "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган. У "Барселона"даги фаолиятидан сўнг 2021 йилда Мадрид клубига қайтди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар