Грилиш ўзининг трансфер нархи ҳақида сўз очди

Sherzod Nurmatov
25 дек 2021, 20:52
"Шаҳарликлар" у учун рекорд даражада пул тўлаган.

"Манчестер Сити" вингери Жек Грилиш ўз трансфер нархи хусусида фикр билдирди.

“Агар сиз учун 100 миллион фунт стерлингдан ортиқ тўлашган бўлса, одамларнинг "бу пулга арзийсизми ёки йўқ?" деган саволларига дуч келасиз – "голлар, голли узатмалар қани?" дейишади. Мен буни тушунаман, лекин клуб менга шунчалик кўп пул сарфлаганини шараф деб биламан ва буни голлар ҳамда совринлар билан қайтаришга умид қиламан”, – деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Грилишни ёзда "Астон Вилла"дан 117 миллион фунт стерлингга сотиб олган эди. Бу Премmер-лига учун рекорд трансфер ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports