Григорян яна «СКА-Энергия»ни бошқаради

Aziz Tukhtamuradov
26 авг 2015
"Пахтакор"да бир муддат фаолият олиб борган Александр Григорян "СКА-Энергия" бош мураббийига айланишга яқин.

Мураббий хабаровскликлар билан музокараларни якунлаш арафасида.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Григоряннинг клуб тарихидаги энг яхши натижаси 2012/13 йилги мавсумда ФНЛда 4-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз мураббий, юртимиздаги об-ҳаво тўғри келмагани учун "Пахтакор"да ишдан бўшаганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru