UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  8 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  2 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  5 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  28 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  17 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  16 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  11 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  5 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  28 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  19 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  3

Григорий Колосовский: "Йигитларга учрашув учун раҳмат" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Йигитларга учрашув учун раҳмат"

Осиё Чемпионлар лигаси "C" гуруҳининг 6-тур учрашуви, "Пахтакор" - "Ал Жазира" баҳсидан кейин, мезбонлар устози Григорий Колосовский иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Кўрганингиздек жамоамиз ғалабага интилди ва бунга эришдик. Гуруҳдаги ҳолатимиз бизга боғлиқ эмасди. Энди Ўзбекистон чемпионати турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Йигитлар борини беришди.

Жарима зарбасини талашишди? Жамоамизда стандартларни амалга оширувчи футболчилар тайинланган. Бу мураббийлар штаби томонидан аниқланади. Бугун Толиповнинг зарбалари яхши амалга ошаётгани учун унга ишондик. Шерзод Каримовга келадиган бўлсак, у хафа бўлгани рост. Буни муҳокама қиламиз. У ушбу баҳсда ажойиб ўйин кўрсатди. Қолганлар борасида ҳам шундай дея оламан. Йигитларга учрашув учун раҳмат. Баракалла!

Суҳроб Бердиев ҳозирча ўйин ритмига туша олмади. Келаси ўйинларда буни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Сергеевни алмаштирмаслигимиз сабаби у жамоага катта ёрдам бера олади. Вазиятлардан фойдалана олмаётган бўлсада, аммо уларга эга бўлаяпти. Вазиятларни йўққа чиқарадиган футболчилар кўп. Биз захирада боримизни ишга соляпмиз. Буни устида ишлаймиз.

Нўмон Ҳасановнинг йўқлиги унинг оиласида муаммолар бор, шу сабабли ҳозир ўрнини мен эгаллаб турибман.

Уйдаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак эди. Мана кўриб турибсиз бизга бир икки очко етишмади. Меҳмонда эса анча қийналдик.

Отахонов ҳақида гапирадиган бўлсак, у ёш. Ажойиб ўйин ўтказди, аммо баъзи камчиликлар бўлди.

Таркибни ёшартириш? "Пахтакор" доимо олтин медаллар учун курашади. Шундоқ ҳам таркибимизда ёшлар етарли. Хатто кўплаб иқтидорли футболчиларимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти. Тўғри ўринбосарларимизда кучли футболчиларимиз бор. Аммо асосий жамоадан ўрин олиш учун бунга муносиб бўлиш, машғулотларда тер тўкиб ишлаш керак" - дейди Колосвский.

Темур Толипов: "Ўйин ажойиб ўтди. Мухлислар ҳам бизни қўлидан келганича қўллаб турди. Келаси мавсумда бунданда яхши натижа қайд этишга умид қиламиз.

Бугунги рақибни кучли дейиш мумкин. Аммо уларнинг ҳар бири билан ўйнаш мумкин. Ўзбекистон чемпионати арабларникидан кучлироқ".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика