Гонсалес: "Неймар менга бир кунда топадиган пулини мен бир йилда топишимни айтди"

Alisher
6 окт 2020, 18:50
"Марсель" футболчиси Альваро Гонсалес ПСЖ форварди Неймар билан бўлган конфликт ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўйинда Гонсалесга зарба бериб юборгани учун қизил карточка олган эди.

"Мен ўша ўйинда яхшироқ эдим. У кучсиз эди. Неймар менинг ҳурматимга арзимайди. У менга бир кунда топадиган пулини мен бир йилда топишимни айтди.

Мен эса унга маошимдан рози эканлигимни айтдим", - дейди Гонсалес.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Onda Cero