UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Голландия ўз тарихида илк бор Германияни йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

Голландия ўз тарихида илк бор Германияни йирик ҳисобда таслим этди

Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичида Голландия терма жамоаси ўз майдонида Германияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу муваффақият Нидерлания терма жамоаси тарихидаги Германия устидан қозонилган энг йирик ғалаба сифатида қайд этилди. Виржил ван Дейк, Мемфис Депай ва Жоржиньо Вейналдумнинг голлари тарихий натижа қайд этилишига замин яратди.

Бундан ташқари, Голландия терма жамоаси 2002 йилдан буён илк бор Германияни мағлубиятга учрата олди. Ўн олти йил аввал Гельзенкирхенда бўлиб ўтган учрашувда олмонлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. 

Маълумот учун, Голландия ва Германия терма жамоалари ўзаро 40та ўйин ўтказишган. Жамоалар ўртасидаги илк тарихий учрашув 1910 йилда бўлиб ўтган. Голландияда 10та, Германияда эса 15та ғалаба бор. Яна 15та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Энг йирик ҳисоб 1959 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Германия ўртоқлик учрашувида 7:0 ҳисобида зафар қучган. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика