Голландия футболи афсонаси ФИФАдан кетди

Mirjalol Normatov
12 окт 2018, 21:55
Голландиялик афсонавий футболчи Марко Ван Бастен энди ФИФА аъзоси ҳисобланмайди.

53 ёшли мутахассис Амстердамда оиласига яқинроқ бўлиш учун ФИФАдаги ишидан кетган.

Ташкилотда техникани ривожлантириш бўлимининг собиқ директори 2016 йилнинг сентярь ойида ушбу ишига киришганди.

Ван Бастен ЖЧ-2018 ўйинларини тахлил қиладиган экспертлар гуруҳига ҳам кирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AP

Сўнгги янгиликлар

Барча ›