UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  1 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  4 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  21 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   17 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Голландия – Аргентина 0:0. (пен. 2:4) МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Голландия – Аргентина 0:0. (пен. 2:4) МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голландия – Аргентина ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. Ярим финал

ГОЛЛАНДИЯ – АРГЕНТИНА 0:0 (пен. 2:4)

Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия).

Голландия: Силессен, Влаар, Де Врей, Мартинс Инди (Янмат, 46), Блинд, Де Йонг (Класи, 62), ван Перси (Хунтелаар, 96), Снейдер, Куйт, Вейналдум, Роббен.

Аргентина: Ромеро, Гарай, Сабалета, Биглиа, Перез (Паласио, 82), Игуаин (Агуэро, 82), Месси, Маскерано, Демичелис, Рохо, Лавеззи (Макси Родригез, 100).

Огоҳлантиришлар: Мартинс Инди (45), Демичелис (49), Хунтелаар (105).

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун раҳмат!

Барча Аргентина терма жамоаси мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз! Голландия ишқибозларига эса кейинги баҳсларда омад тилаб қоламиз!


Аргентина финалда!


8. Тўп олдида Родригез! Зарба ва ГООЛ! 2:4!


7. Тўп олдида Куйт! Зарба ва ГООЛ! 2:3!


6. Тўп олдида Агуэро! Зарба ва ГООЛ! 1:3!


5. Тўп олдида Снейдер! Зарба ва йўқ! РОМЕРО!


4. Тўп олдида Гарай! Зарба ва ГООЛ! 1:2!


3. Тўп олдида Роббен! Зарба ва ГООЛ! 1:1!


2. Тўп олдида Месси! Зарба ва ГООЛ! 0:1!


1. Тўп олдида Влаар! Зарба ва йўқ! Ромеро! 0:0!



Голландия бошлайди!

Демак бошлаймиз....

Тим Крул бугун йўқ. Ҳамма умиди Силессендан, учар-голландларнинг...

Ҳа-я, "лоторея" баҳсини юрак билан кўрманг, кўз билан томоша қилинг! Шунда кўзингиз дош бера олади...)

Буёғига пенальтилар серияси кўрамиз...

ТАМОМ!

120`
Қўшимча таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

119` Дирк Куйтнинг зарбаси ва рикошет... Хавфли!


118` Месси шу вақт мобайнида дарвозага зарба бермади-а? Нима қилди унда?

117`
Родригезнинг зарбаси ва Силессен ўз ўрнида.

116` РОДРИГО ПАЛАСИО! СИЛЕССЕН!
Паласио боши билан Силессенни доғда қолдирмоқчи бўлди. Лекин чучварани ҳом санаган экан...

114`
Майдонда Ғаллаорол билан Ангрен ўйнаяптими нима бало?

112`
Катта-катта мусобақаларда шунақа зерикарли ўйинлар ҳам бўлиб туради...

110`
Паласио рақиб ҳимоясини ёриб кирмоқчи бўлди. Ўхшамади.

108`
Сабалетага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда...

106` Сўнгги қўшимча бўлим бошланди...


Ҳа, айнан шу мен айтган даҳшатли ярим финал. Ярим, финал. Финални бутуни, даҳшатлиси 13 июлда бўлади, томоша қиласизлар...)

Биринчи қўшимча бўлим тугади.

105`
Мессининг жаримадан ошириб берган тўпини Силессен бартараф этди.

105`
Хунтелаар Чақир томонидан сариқ карточка билан сийланди.

105`
Майдондаги энг фаол футболчи бу Роббен бўлиб турибди.

104`
Чақирни тартибга чақириш керак! Ҳозир Арьен Роббенга қарши қоида бузилди. Чақир жим. Снейдер ғазабда.

102` Лола ранглилар ҳужумда. Лекин бу сафар ҳам наф чиқмади.

100`
Лавеззи ўрнига Макси Родригез тушди.

99` АРЬЕН РОББЕН! Ажойиб! Бўларкан-у!
Зарба яхши чиқди, лекин бу зарба Ромерога у қадар қийинчилик туғдирмади.

98`
Арьен Роббен аргентиналик ҳимоячилар орасидан қочишга эришди. Лекин унинг режаси амалга ошмай қолди. Лекин Роббеннинг бу ҳаракатлари ўйинни бироз бўлсада жозибадор қила олди...

97` Робин ван Перси ўрнига Хунтелаар туширилди.

96`
Олександр Пишурни ван Персидан нима кам жойи бор дейсизми?

95`
Бир латифа келиб қолди...

93`
Тўп голландияликларда. Эски эпизодлар такрорланмоқда...

91` Кўшимча таймнинг дастлабкиси бошланди...

Робин ван Персида сардорлик боғичидан бошқа ҳеч нарса қолмапти ўзи...

Месси ва Робин ван Перси Чақир билан музокараларни олиб боришмоқда.

Тим Крулни уйғотиб юборинглар! Ҳозир пенальтилар серияси бошланиб қолса уйқусираб юрмасин...)

Учрашувнинг асосий дақиқаси тугади! Қўшимча таймлар кўрамиз...

90+3`
Янмат ўйиндан ташқари ҳолатда...

90+2`
Голландия катта куч билан ҳужумда ҳаракат қилмоқда...

90+1` РОББББЕННН! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Лекин тўпга зарба беришни чузиб юборди...

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 ҳакам томонидан дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Ким биринчи хато қилари бўлмоқда...

89`
Тўп голландияликларда...

88`
Голландия бурчак тўпи тепди. Самарасиз.

87` Ҳужум кўрайлик...

85`
Рохонинг зарбасини Силессен эгаллаб олди.

84`
Голландия кетма-кет иккинчи бор финалга чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.

83`
Игуаин ўз ўрнини Агуэрога бўшатиб бермоқда.

82`
Аргентина таркибида ўзгариш. Перез ўрнига Родриго Паласио тушмоқда.

80` Ҳа айганча, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам шу ерда. Йўғе, стадионда...

78`
Мессини жарима зарбаси ҳақидагиси бор-у, ўшанисида... Снейдер бу сафар Месси ролида...

77`
Голландия секин-аста ҳужумлар сонини оширмоқда. Вақт эса ўтиб бормоқда.

76` УҲ!
Игуаин яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола билмади! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!

76`
Роббен-Янмат-ван Перси комбинацияси ўйиндан ташқари ҳолат эвазига узилиб қолди.

75`
Дирк Куйтни тўп ошириши ҳақида гапирмай қўя қолай...

74`
Месси жарима тўпини мактаб ўқувчисидан ҳам баттарроқ бажарди...

73` Аргентина жарима зарбаси ишлаб олди.

72` Лавеззи!
Влаар ҳозир тўп йўлига тўғаноқ бўлди...

70`
Уёқда немислар ҳам рақибларимиз ким бўларкин деб ўтиришибди... Томас Мюллер ухлаб қолгандир бунақа ўйиндан...)

68`
Блиндга ёмғир нотўғри таъсир қилди шекилли. Боғча боласи тўпни тўғри узатиши мумкин бўлган вазиятда "чақалоқ"дек ҳаракатланди...

67`
Очиқ ҳавода "ёпиқ" ўйин кўрсатишган эди. Ҳаво алмашди, ўйинчи? Кузатамиз...

65` Об-ҳаво ҳам зерикди чоғи. Ёмғир ёғмоқда...

63`
Де Йонгни жароҳати безовта қилди ва у ўйинни давом эттира олмайди. Ўрнига Класи тушди.

61`
Самарасиз ҳужумлар, самарасиз тўп оширишлар...

59` УҲ!
Лавеззи қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Игуаин тўпни ерга уриб юборди. Дарвоза ерда жойлашмаганку, Гонзало!

58`
Айтворинглар, Луи ван Гаал Тим Крулни 120 дақиқада майдонга туширишга тайёргарлик кўраверсин. Ҳар эҳтимолга қаршида...

56`
Энди Месси! Бу сафар ҳам ҳимоячилар Леони тўхтатиб қолишди. Қоидани бузмасдан.

55`
Арьен Роббен марказдан ёриб кирмоқчи бўлди. Лекин бир пайтда "Бавария"да бирга ўйнаган собиқ жамоадоши Демичелис унинг ҳаракатларини "ўқий" олди.

54`
Испания билан ўйиндан кейин ҳеч ким Робин ван Персини кўрмадими?

52`
Силессен Нойердан кўп нарсани "копировка" қилиб олган кўринади. Ҳаракатлари Мануэль Нойерни эслатмоқда. Тўп билан ҳам анча яхши муомалада бўлмоқда. Яхши...

51`
Луи ван Гаал Тим Крулни тайёрлайверсин ҳозирданоқ...

50`
Снейдернинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

49` Демичелис огоҳлантирилди.

48`
Голландия ҳужумда. Роббенга қарши ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи.

47` Голландия таркибида ўзгариш. Мартинс Инди ўрнига Янмат туширилди.

46` Иккинчи тайм бошланди!

Негяяя гол йўқ ҳали ҳам...?


Тўй қачон?

Сизда ҳам "Расулов эшиклари" борми? Уй тайёрми?

Так, Жунайт Чақир ҳеч кимнинг "FIFA.UZ"даги жамоаси таркибида йўқми? Кўпчилик гол кутамиз деворганига мен ҳам таркибимни қарабман, унақа футболчи руйхатда йўқ дейдику...)

Биринчи бўлим тугади! Зерикарли тайм ниҳоясига етди. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Мартинс Инди ўз "ниятига" етди. Учрашувдаги илк огоҳлантириш соҳиби. Жарима тўпи.

44`
Бугунги ўйин бизни фақат тарихга назар солиш билан "банд" қилиб қўймоқда. Ўйинга ҳам назар солсак яхши бўларди. Аввало бунга лойиқ футбол кўрсатишсада...

43` Тарихга назар. Роппа-роса саккиз йил аввал Италия терма жамоаси ўз тарихидаги тўртинчи чемпионликни нишонлаган эди...

42` Ким биринчи бўлиб портлайди? Мессими ёки Роббенми?

40`
Тан олиш керак, айни пайтдаги Голландия ҳам, Аргентина ҳам аввалги даҳшатли жамоалар эмас! Уларни ўйинлари Месси ва Роббенга боғланиб қолган. Ҳозирча эса бу ўйинчиларни яхши қўриқлашмоқда. Натижада эса кескинлик йўқ. Футбол барибир жамоавий ўйин. Жамоа сифатида эса аввалги Голландия ва Аргентина анчагина даҳшатли эди...

39`
Мартинс Инди Мессига нисбатан қоидани бузди. Чақир ҳозирча карточкаларни ёрдамга чақирганича йўқ.

37` Хавфли вазиятларнинг ҳаммаси кечаги ўйинда тугаб қолганди шекилли... Тинчлик...

35`
Гонзало Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

34` Тарихга назар. Бундан роппа-роса саккиз йил аввал, шу куни, айни шу пайтда Зинедин Зидан Матерацци финалда "калла қўйиб" қулатган эди...

33`
Снейдер икки бор жарима майдончаси ичига тўпни оширди, лекин Ромеро иккала сафар ҳам тўпни бартараф этишга эришди. Кейин эса ван Перси оффсайда қолиб кетди.

32`
Голландия осонгина бурчак тўпи ишлаб олди.

30`
Ҳозирча Месси ҳам, Роббен ҳам жимгина юришибди...

29`
Маскерано майдонга қайтди. Молодец, Хавьер Маскерано. Шу болани олқишлаб қўйишни лозим деб топдим...

Ди Мария бугун жамоасига ёрдам бера олмаяпти

28` Маскерано бошидан жароҳат олди. Тезда шифокорлар майдонга тушиб келишди. Тезлашинглар...

26`
Силессен барчани асаби қай ҳолатда эканлиги текшириб кўрди. Бошқа қиладиган иши йўқми бу болани...

25
` Гарайнинг боши билан йўллаган зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Лекин ноаниқ.

24`
Аргентина яна бир бор бурчак тўпи тепади.

23`
Голландия ҳужум қилиши кераклиги эсига тушиб кетди. Робин ван Персининг қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.

21`
Эзикель Лавеззи ўз қанотида анча фаол. Мартинс Инди уни қўриқламоқда.

19`
Аргентина бурчак тўпини амалга оширди. Лекин якунда тўп Силессеннинг қўлига келиб тушди.

18`
Аргентина терма жамоаси устози Сабельяни кўрсатишмоқда. Жамоаси ярим финалда ютқазиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда унинг нигоҳи...

16`
Жонланинглар...

15`
Мессини тепгани Силессеннинг қўлигача келди...

14`
Пересни жарима майдончаси олдида йиқитишди. Жарима тўпи. Хавфли нуқта! Лео қанисан? Ўзингни кўрсатчи болакай...

13`
Аргентина бош мураббийи Сабелья ён чизиқ олдида Роббенга тўпни берди. Яна гол урмагин деди чоғи... Эшитмай қолдим...

12`
Аргентина жарима турини амалга оширди. Бефойда. Лавеззининг уриниши самарасиз.

11` Кечаги ярим финалда айни шу пайт Мюллер дегани ҳисобни очган эди. Томас Мюллер топилмади бу жамоаларда ҳозирча...

10`
Месси жарима майдончаси олдига келиб йиқилди. Учрашув бош ҳаками Чақир уни ўрнидан туришга чақирди...

8`
Аргентина ҳозирча биринчи рақам билан ўйнашни истамаяпти, чамамда...

7`
Арьен Роббен томон жуда чиройли тарзда тўп етказиб берилди. Лекин ён ҳакам ҳаммасини "тўхтатиб" қўйди...

6`
Арьен Роббен ўз юришларини бошлаганди. Лекин Сабалета бунга йўл қўймади.

5`
Аргентина тўпни ўз назоратига олди. Голландия ҳозирча бунга қарши эмас. Улар кўпроқ тезкор қарши ҳужумларни ёқтиришади. Пайт пойламоқда булар...

4`
Аргентина устози Сабельянинг нигоҳи ўзгача... Уни кўриб жамоаси гол ўтказиб юборибдими дейсан киши...

3`
Жамоалар ўртача тезликда ўйинни бошлашмоқда. Ҳозирча жамоалар бир-бирларига мослашиб олишмоқда...

2` Тўп билан Луи ван Гаал шогирдлари...

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!! Омад ҳар иккала жамоага...


Жамоалар ўйинни бир дақиқалик сукут сақлаган ҳолда бошлашади. Алфредо Ди Стефано хотираси учун...

Ҳа-я, бугунги ўйинни бошқаприб борадиган ҳакамни Чақир, Жунайт Чақирни чақиринглар...

Сабалета ва Де Йонг қуйуқ сўрашиб қўйишди. Йиғиштиринглар клубдошликларингизни! Албатта майдонда. Бугун улар бир-бирларига рақиблар...

Навбат давлат мадҳияларига... Жимгина ўтириб тингланг! :-)

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...

Месси Роббенни олдига келиб салом-алик қилиб кетди.

Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.

Жамоалардан чиройли ва мазмунли ўйин кутиб қоламиз!
Кечаги Германиядек бўла олишмасада, Бразилияга ўхшаб "паника"га тушиб қолишмаса бўлгани. Даҳшатли ярим финал бизни кутмоқда. Ишонаверинг...

120 дақиқалик ўйин кутаётганлар кўпми? Бизга фарқи йўқ! 220 дақиқалик ўйин бўлса ҳам хизматингизда бўламиз. Зеро бу Жаҳон чемпионати! Мундиал ўйинларида эса атиги учта ўйин қолди. 333 дақиқалик ўйин бўлмайдими, шарҳлайверамиз:-)

Бугун Роббен ва Месси ўзаро "пойга" ўйнашади. Ким кучлироқ айни пайтда? Роббен? Месси? Буни ўйинда билиб оламиз. Сизнингчачи?

Бугунги ўйинда ҳам кўп голлар кўрамизми? Қизиқ!

Аргентиналик мухлис 32 та тишини кўрсатиб кулиб ўтирибди. Кеча бразилияликлар ҳам аввалига кулиб ўтиришган эди...)

Аргентина сардори - Мессининг либоси

Голландия сардори - ван Персининг либоси


Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Хуш, ярим финални кўришга тайёрмисизлар? Бугун баҳс иккинчи финал иштирокчиси  номини аниқлаб беради. Голландия ҳамда Аргентина терма жамоалари сўнгги чипта учун ўз омадларини синаб кўришади. Ушбу ўйин шарҳида Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика