"Гол уришга ва жамоамга ёрдам беришга жуда ўчман". АГМКнинг нидерландиялик топилмаси Элвин Фортеснинг "Насаф" билан ўйиндан кейинги фикрлари
15 мар 2021 17:03
Янгиликлар
"Гол уришга ва жамоамга ёрдам беришга жуда ўчман". АГМКнинг нидерландиялик топилмаси Элвин Фортеснинг "Насаф" билан ўйиндан кейинги фикрлари
Курашларга бой кечган ўйинда нидерландиялик футболчи Элвин Фортеснинг 84-дақиқада урган голи олмалиқликларга якунда бир очко тақдим этди. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг Фортес сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Насаф" билан учрашув жуда ҳам қийин кечди. Биринчи бўлимда рақиб катта устунликка эга бўлди. Улар иккинчи бўлимда чарчашини билар эдик. Буни жамоамиз яхши ҳис қилиб турганди. Гол уриш учун бор имкониятимизни ишга солдик. Менга стадиондаги муҳит жуда ҳам ёқди. Бундай муҳитда тўп тепиш бизни янада кучли қилади. Мақсадим - кўпроқ гол уриш. Сизга айтсам, дарвозани ишғол қилиш ва жамоамга ёрдам беришга жуда ўчман.
Ҳа, жамоага келганимга кўп бўлмаган бўлса-да, тезда мослашиб кетдим. Мухлисларга ва клубдагиларга менга ишонаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Фортес.
Фотографлар музлаб қолган "Насаф" - АГМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ
Coca Cola Суперлига. Элвин Фортес кетма-кет икки турда гол урди
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
Фикрлар