UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  30 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Гол ўтказмай келаётган "Олмалиқ" ёхуд "Пахтакор" сафарда дастлабки ғалабасига эриша оладими? Янгиликлар

Гол ўтказмай келаётган "Олмалиқ" ёхуд "Пахтакор" сафарда дастлабки ғалабасига эриша оладими?

Бугун олий лигада 13-тур баҳслари давом эттирилади. Олмалиқ шаҳрида "Олмалиқ" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

Бу ўйиннинг қизиқ томони шундаки, "Олмалиқ" шу пайтгача ўз майдонида 5та учрашув ўтказган бўлса, мана шу ўйинларнинг бирортасида гол ўтказиб бормаган. Тўплар нисбати 4-0. "Олмалиқ" уйдаги ўйинларда 11 очкони қўлга киритган. 

Яна бир қизиқ томони шуки, "Пахтакор" ҳали сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа бешта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида дуранг қайд этган ва икки бор ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 2-8. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафарда кўп гол ура олмаяпти.


Шундан келиб чиққан ҳолда бугун "Пахтакор" сафардаги илк ғалабасини қўлга кирита оладими ёки бўлмаса "Олмалиқ"нинг уйда тўп ўтказмаслик серияси давом этадими?


Биласизми, "Олмалиқ" кетма-кет саккиз ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. "Пахтакор"нинг қаторасига мағлубиятсиз серияси бешта ўйинга тенг. Устунлик бобида "Олмалиқ"ни кўрсата оламиз, чунки бу жамоа уйда ҳеч кимга "нон" бермаяпти. "Пахтакор" эса Жасур Абдураимов қўл остида ҳалиям ўз ўйинини топиб олиш билан овора.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика