Гнабри "Бавария"да йилига 15-20 млн евро олмоқчи, томонлар келиша олишмаяпти. Вингерга "Челси" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда
		
		23 фев 2022 17:38
        Янгиликлар	
	 
				 
				Гнабри "Бавария"да йилига 15-20 млн евро олмоқчи, томонлар келиша олишмаяпти. Вингерга "Челси" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда
Серж Гнабри "Бавария"да маошининг сезиларли даражада кўтарилишини хоҳламоқда.
			Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамижич 2 февраль куни вингернинг вакиллари билан учрашув ўтказди. Томонлар келишувга эришишдан йироқлар. Янги музокаралар кейинроқ ташкил этилади.
Футболчи жамоадошлари Лерой Сане ва Кингсли Коман каби йилига 15-20 миллион евро маош олмоқчи.
Гнабрига "Челси" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда, ўйинчининг ўзига Лондон ёқади. Ҳужумчи "Бавария"дан шу ёзда кетмоқчи эмас, аммо 2023 йилнинг ёзида эркин агент мақомида кетиши мумкин.
Гнабри жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар