Гнабри "Бавария" билан шартнома муддатини узайтиради

Оқил Абдубарноев
15 июл 2022, 19:44
Серж Гнабри "Бавария"да ўйнашда давом этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, вингер клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришган.

"Челси" томонидан кучли қизиқиш бўлишига қарамай, немислар учун устувор вазифа ҳар доим шартномани узайтириш бўлган. Мюнхенликлар билан шартнома келаси ҳафта имзоланади.

Гнабри ўтган мавсум 45 та ўйинда 17 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano