UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Глейзерлар мухлисларга ваъда беришди Янгиликлар

Глейзерлар мухлисларга ваъда беришди

"Манчестер Юнайтед"нинг эгалари ҳисобланган Глейзерлар оиласи трансферлар учун катта маблағ инвестиция киритишга ваъда бермоқда.

"Мақсадимиз - совринлар қўлга киритиш. Шу боисдан биз академия, трансферлар, мураббийни қўллаб-қувватлаш учун катта инвестициялар киритишга тайёрмиз.

"Олд Траффорд" - "Манчестер Юнайтед"нинг юраги, сўнгги 10 йилда биз стадионни таъмирлаш учун 100 миллион фунтдан ошиқ маблағ ишлатдик.

Ўз навбатида стадионни янада кўркамлаштириш учун лойиҳалар ишлаб чиққанмиз. Мухлисларимиз ўз стадиони билан фаҳрланиши учун улар билан маслаҳатлашамиз ҳам.

МЮ доим совринлар ютишини ва муваффақият қозонишини истаймиз. Клубга келаётган пуллар доимо асосий таркибни барқарор ушлаб туриш учун керак бўлади.

Сўнгги йиллар давомида биз шу йўлдан юряпмиз. Трансферлар учун катта маблағ ишлатяпмиз ва дунёнинг энг кўп маош тўланувчи футболчилари айнан бизда бўлиб турибди", - деди Жоэль Глейзер.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика