Глен Жонсон: "Коутиньо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида мўжиза амалга ошириши мумкин"
10 авг 2015 14:16
Янгиликлар
Глен Жонсон: "Коутиньо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида мўжиза амалга ошириши мумкин"
"Сток Сити" ҳимоячиси Глен Жонсон "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳақида фикр билдирди.
"Ўйинга тайёргарлик жараёнида мен жамоадошларимга Коутиньога кўпроқ эътибор бериш кераклигини айтдим. У жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бирига айланиши мумкин.
Филиппе майдондаги каби кийиниш хонасида ҳам жуда қувноқ. Коутиньо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида мўжиза амалга ошириши мумкин" - дейди Глен Жонсон.
Фикрлар