Гинтер: "Бенземани жамоа бўлиб ёпишимиз керак"

Mirjalol Normatov
27 окт 2020, 17:29
Менхенгладбахнинг "Боруссия"си футболчиси Маттиас Гинтер "Реал"га қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдириб ўтди.

Ҳимоячининг фикрига кўра, "Реал"нинг энг хавфли футболчиларидан бири Карим Бензема экан.

"Бензема ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ. У топ-форвард ва узоқ йиллардан буён барқарор ўйнамоқда. Тўғрисини айтганда, Каримни ушлаб туриш жуда қийин. Уни жамоавий тарзда ёпишимиз керак", - деди Гинтер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal