

«Зидан ва Погба бир неча ойдан буён музокара ўтказишмоқда, аммо МЮ «Ювентус»га 100 миллион евродан кўпроқ тўлайди. Погбанинг агенти Мино Райола эса 25 миллион олади. Футболчи йилига 13-15 миллион ва турли бонуслар олади.
«Реал» бунча пул тўлай олмаймиз деди ва аукциондан чиқди. Ўйлашимча, Погба «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқда.
Погбанинг ўзи «Олд Траффорд» ва Европа лигасида ўйнамоқчими? Билмайман», – дейди машҳур испаниялик журналист Гильем Балаге.



