“Ғиждувон” бош мураббийсиз қолди

Alisher
9 июл 2022, 14:11
Про лига иштирокчиси “Ғиждувон” клубида бош мураббий алмашуви рўй бермоқда.

Олган маълумотларимизга қараганда, шу вақтгача жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Баҳодир Шаймардонов истеъфога чиққан.

Ҳозирча клуб янги бош мураббий номини расман эълон қилганича йўқ. Клуб билан боғланганимизда бу масала тез кунларда ҳал қилиниши айтилди. 

Эслатиб ўтамиз, “Ғиждувон” ортда қолган 13та ўйиндан кейин 10 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia