Гиггз Сульшерни мақтаб қўйди

Mirjalol Normatov
9 мар 2020
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Райан Гиггз жамоанинг дербидаги ғалабаси ҳақида гапирди.

"Сульшерга тан бериш керак, у таркибни тозалади ва ўйинни ўзгартирди. Тизим эса ўша-ўша.

У асосий таркибда МакТоминига жой бермади ва Жеймс билан ўйинни бошлади. "Эвертон"га қарши ўйинга қараганда икки ўзгариш қилди. Бу ўзгаришларни қилган Сульшер қарсакларга арзийди.

Фернандеш эса янги жамоада очилиб кетди. У билан МЮ янада каттароқ жамоага айланди. Сульшер ва футболчилар катта ҳурматга лойиқ", - деди Гиггз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal