Гиггз МЮдан кетади

Narzulla Saydullayev
30 июн 2016
«Манчестер Юнайтед» мураббийи Райан Гиггз Жозе Моуриньо штабига киришга рози бўлмади ва клубни тарк этишга қарор қилди.

42 ёшли уэльслик мураббий 29 йил давомида фаолият олиб борган клубини тарк этмоқда. Айни пайтда Гиггз вакиллари МЮ билан шартномани бекор қилиш борасида музокара ўтказишмоқда.

Бугун Гиггз ITV да Евро-2016 учун эксперт вазифасида иш бошлайди, кейин эса мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk