Гиггз Моуриньонинг МЮдаги ҳолати борасида фикр билдирди

Mirjalol Normatov
5 окт 2018, 00:20
Уэльс термаси бош мураббийи Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ҳолати борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Моуриньо кетиши керакми? Йўқ, айни дамда жамоа жуда қийин даврни ўтказмоқда.

Агарда у истеъфога чиқариладиган бўлса, ҳолат ҳам ўзгармайди. 2-3 йил олдинги ҳолат яна такрорланади. Истеъфо орқали клубнинг ҳолати яхшиланиб қолмайди. Моуриньони сақлаб қолиш керак. Ҳозирда мен шунинг тарафдориман", - деди Гиггз.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com