

Мамлакат футбол Ассоциацияси 44 ёшли мураббий билан 4 йиллик шартнома тузади. Уэльсни бошқариш учун Крэйг Беллами, Ошиан Робертс ва Марк Боуэн каби мураббийлар ҳам даъвогар эди.
Гиггз Уэльс терма жамоаси сафида 64та ўйин ўтказган. Мураббий сифатида бир неча йил давомида МЮда ишлади, 2014 йил баҳорида клубга вақтинча бош мураббий бўлганди.
Уэльс терма жамоаси собиқ устози Крис Коулмэн ноябрь ойида ўз лавозимини тарк этиб «Сандерленд»да иш бошлаганди. ЖЧ-2018 саралашида Уэльс "D" гуруҳида 3-ўринни олганди.




