Гиди Канюк "Пахтакор" мухлислари билан хайрлашди

Alisher
2 авг 2019, 17:03
"Пахтакор"нинг исроиллик легионери Гиди Канюкнинг клуб билан тузган шартномаси якунига етди.

Футболчи бу ҳақда ўзининг "Instagram" саҳифасида хабар берди.

"Пахтакор" билан тузган шартномам якунига етди. Ўзбекистондаги энг катта клубнинг бир қисми бўлиш имконияти тақдим этилганидан хурсандман. Мен жамоадошларимга омад тилайман ва клуб ўз мақсадларига эришишида улар ўз ҳиссаларини қўшишларига аминман. Шунингдек, Шота Арвеладзега мен учун қилган барча ишлари учун алоҳида раҳмат айтаман ва мен буни қадрлайман. Менинг эътиборим эса кейинги чақирувларга қаратилади", - деб ёзилган постда.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/gidi_kanuk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›