
Германия терма жамоаси Берлинда, машҳур Бранденбург дарвозаси олдида эди. Марио Гётце, Мирослав Клозе, Тони Кроос, Роман Вайденфеллер ва яна бир неча киши қўл ушлашиб олдинга юра бошлашди. Шу билан бирга улар мана бундай куйлашди: “Гаучос мана бундай юради (аргентиналик аҳоли ва уругвай пампаси)”. Ундан кейин улар ерга қараб эгилиб олишди ва яна тўғри туриб, олға қадам ташлашди ва шундай дейишди: “Немислар эса мана бундай юради”.