UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  7 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3

Германиядагилар Файзуллаевнинг "Бавария"га ўтиши ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Германиядагилар Файзуллаевнинг "Бавария"га ўтиши ҳақида қандай фикрда?

Кеча турли интернет тармоғида Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга "Бавария" қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиқди.

Биз бу хабар борасида қандай фикрда эканини билиш мақсадида Германияда ишлаётган ҳамкасбларимизга мурожаат қилдик.

Франк Линкеш - "Бавария" клубига ихтисослашган немис журналисти (Kicker нашри):
- Бу мен учун кутилмаган янгилик, чунки бу футболчи ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. 100% ҳеч нарсани истисно қилмайман, "Бавария" бозорда жуда фаол. Клуб барча ёш, иқтидорли футболчиларни билади ва уларни кузатади. Назарий жиҳатдан трансферни инкор этиб бўлмайди, аммо "Бавария" ҳозир бор эътиборини таянч ярим ҳимоячи топишга қаратган. Улар бундай футболчини Испания ёки Франциядан қидиришмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Бавария" кўпинча Европада машҳур бўлган футболчиларни сотиб олади.

Мирон Гойхман - Германияда яшовчи русийзабон журналист (кўплаб сайтлар, жумладан Championat.asia билан ҳамкорлик қилади):

- ОАВда "Бавария"нинг Файзуллаевга қизиқиши ҳақида пайдо бўлган маълумотлар кўпроқ ушбу шубҳасиз иқтидорли футболчига қўшимча қизиқиш уйғотиш учун қилинган ишга ўхшайди. Германиядан мен таниган кўпчилик журналистлар бу хабарни табассум билан кутиб олишди. Агар "Бавария" бу футболчига ҳақиқатан ҳам қизиққан бўлса ҳам, ҳозир бу трансфер имконсиз. "Бавария" ҳозирги вазиятда Россиянинг ҳеч бир клуби билан ҳеч қандай келишувга эриша олмаслиги аниқ.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика