Германияда профессионал спортчилар учун вакцина мажбурий қилиб қўйилиши мумкин
19 ноя 2021 08:20
Янгиликлар
Германияда профессионал спортчилар учун вакцина мажбурий қилиб қўйилиши мумкин
Германияда профессионал спортчилар учун коронавирусга қарши вакцина олиш мажбурий қилиниши мумкин.
"Мамлакат раҳбарияти йиғилишида биз: "агар мухлислар 2G қоидаларига амал қилишса, бу профессионал спортчиларга ҳам таалуқли бўлиши керак деган фикрга келдик.
Аммо, бундай чораларга ҳаққимиз бор-йўқлигини яхшилаб кўриб чиқишимиз керак. Вазирлар фикри шундай", - деди Германия расмийларидан бири.
2G қоидаси Германининг бир қатор минтақаларида амалга киритилган. Яъни, фақатгина вакцина олган (geimpft) ёки сўнгги 6 ой ичида коронавирус билан касалланган (genesen) инсонларгина жамоат жойларига бориши мумкин. Булар қаторига спорт тадбирлари ҳам киради.
Фикрлар