

"Азиз мухлислар! Биз ҳам сиз каби қаттиқ афсусдамиз! Жаҳон чемпионати тўрт йилда бир марта ўтказилади ва бунга катта режалар билан боргандик. Биз амалдаги жаҳон чемпионлари каби ўйнай олмадик. Чиқиб кетганимиз ёқимсиз бўлди, бироқ бунга лойиқ эдик.
Сизнинг Германиядан, стадиондан қўллаб-қувватлашингиз бизга куч берди. 2014 йилда биргаликда чемпионликни нишонлагандик. Бироқ спортда мағлубиятлар бирга бўлади.
Швеция ва Мексикани кейинги босқичга чиққани, Жанубий Кореяни ғалаба билан табриклаймиз. Россияга меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз", - деб ёзилади расмий баёнотда.



