

Йоахим Лёв йиғинга жалб этган Марко Ройс, Леон Горецка, Кевин Трапп, Рюдигер ва Хаверц жароҳатлари туфайли немис машинаси лагерини тарк этишган.
Мазкур футболчиларнинг ўрнига Лёв уч нафар футболчилар Эмре Жан, Серж Гнабри ва Бернд Ленони терма жамоа йиғинига жалб этди.
Мазкур футболчилар Германия терма жамоасининг бўлажак учрашувларида иштирок этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси дастлаб Миллатлар Лигаси доирасида Голландия билан, кейинчалик ўртоқлик ўйини доирасида амалдаги Жаҳон чемпиони Франция билан куч синишади.



