Германия жаҳон чемпионатидаги сўнгги 4 ўйиннинг 3 тасида мағлуб бўлди. Кейинги ўйин Испанияга қарши

Оқил Абдубарноев
23 ноя 2022, 21:22
Германия жаҳон чемпионатларидаги сўнгги тўртта ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонди.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари бугун Қатардаги турнирда Японияга имкониятни бой берди (1:2).

2014 йилги мундиал ғолиблари ЖЧ-2018'да Мексика (0:1) ва Жанубий Кореяга (0:2) имкониятни бой бериб, Швецияни мағлуб этишганди (2:1).

27 ноябрь куни немислар Испания терма жамоаси, 1 декабрь куни эса Коста-Рика терма жамоаси билан учрашади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›