Германия - Франция. Ўйиндан олдинги қизиқарли фактлар

Narzulla Saydullayev
7 июл 2016, 21:28
Бир неча соатдан сўнг Германия ва Франция ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Франция терма жамоаси катта мусобақалар доирасида ўз майдонидаги охирги 17 ўйинда мағлубиятга учрамаган (15 ғалаба ва 2 дуранг)

Франция терма жамоаси Оливье Жиру гол урган учрашувларда умуман ютқазмаган: 14 ғалаба ва 1 дуранг

Германия терма жамоаси Томас Мюллер гол урган беллашувларда умуман мағлубиятга учрамаган: 21 ғалаба ва 3 дуранг

Германия терма жамоаси сафида катта мусобақаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар: Мирослав Клозе ҳамда Бастиан Швайнштайгер. Ҳар иккиси 37тадан ўйин ўтказган. Агар бугун Швайни тушса бу борада терма жамоасида рекордчига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia