Генрих Мхитарян: “Боруссия”нинг ғалаба қозонганидан хурсандман”

Tolibjon Qosimov
25 сен 2013, 17:20
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян, жамоасининг Германия Кубоги 1/16 финали доирасида “Мюнхен-1860” клуби устадан ғалаба қозонганидан хурсанд эканлигини ва бу ғалаба клубнинг келаси ўйинларида ижобий таъсир ўтказишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, арманистонлик ярим ҳимоячи бу ўйинда гол уришга муваффақ бўлган.

- Кўплаб голли вазиятлар яратдик, лекин бизга омад кулиб боқмади. Бироқ Хофманнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳисобни очишга эришдим. Бу ўйинда гол урганимдан хурсандман. Лекин энг муҳими биз ғалаба қозондик, - Мхитаряннинг сўзларини келтиради бундеслига расмий сайти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›