UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  4 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Нурафшон" (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Албатта "Оқ-тепа"дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг дастлабки 25 дақиқасини жуда яхши ўтказдик. Бироқ асосий таянч ярим ҳимоячимиз жароҳат олган, унинг йўқлиги билиниб қолди. Захирадан майдонга тушган футболчи ўйинни кучайтириши лозим эди, лекин у темпга мослаша олмади. Қолаверса, жароҳат туфайли яна бир асосий ўйинчимиз Асил Бегимқулов ҳам бугун майдонга тушгани йўқ. Табиийки, уларнинг йўқлиги бугун сезилди.

Гарчи 0:2 ҳисобида олдинда борган бўлсак-да, бугун биз икки очко йўқотдик, демаган бўлардим. Ҳар ҳолда рақибимиз "Оқ-тепа". Ўтган йили олий лигага чиқишига бир баҳя қолган клуб. Таркибида олий лига ҳавосидан баҳра олган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор жамоа. Мезбонларнинг бугунги бошланғич таркибига аҳамият берадиган бўлсангиз, икки нафар ёш ўйинчини инобатга олмаса, қолган барча футболчилар тажрибали йигитлардир. Шунинг учун бугун очко йўқотдик, деб ҳисобламаган бўлардим, - дейди Кочнев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика