UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  0 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  1 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  8 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  6 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  11 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0

Гейнрихнинг голи "Актобе"га ғалаба келтирди! Янгиликлар

Гейнрихнинг голи "Актобе"га ғалаба келтирди!

Бугун Қозоғистон премьер лигасида 18-тур ўйинлари якунланди.
Ҳамюртларимиз иштирок этаётган клубларнинг натижалари билан таништирамиз. 

"Иртиш" ўз уйида "Атирау"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Улуғбек Бақоев тўлиқ ўйнаган бўлса, Камолиддин Мурзоев майдонга тушмади. "Иртиш" 25 очко билан мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

"Иртиш" - "Атирау"
Гол
: Чернишов, 58 (1:0)

"Жетису" ҳам ўз уйида ўйин ўтказди. Клуб "Остона"ни қабул қилиб дуранг қайд этди - 1:1. Ўйинда майдон эгалари сафида Шавкат Саломов 90 дақиқа ҳаракат қилган, Руслан Мелзиддинов эса 87-дақиқада захирадан майдонга тушган. "Жетису" 18 очко тўплади ва 8-ўринга чиқиб олди.

"Жетису" - "Остоно" 1:1
Голлар:
Куат, 27 (0:1). Климавичус, 32 (1:1)

"Актобе" ўз майдонида "Тараз" устидан қийин ўтган ўйинда ғалабага эришди - 3:2. Ғалаба тўпини 86-дақиқада ҳамюртимиз Александр Гейнрих киритди! Тимур Кападзе тўлиқ ўйнаган бўлса, Гейнрих 81-дақиқада майдонга туширилган. "Актобе" 43 очко билан мусобақа жадвалида мутлоқ пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Остона" ҳисобида 34 очко мавжуд.

"Актобе" - "Тараз"
Голлар
: Хайруллин, 36 (1:0). Обиора, 38 (1:1). Давидов, 41-пенальтидан (2:1). Воротников, 78 (2:2). Александр Гейнрих, 86 (3:2)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика