UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Слот «Байер» футболчини кўндирди  0 10:02Бернарду Силванинг «Манчестер Сити»даги режалари маълум  1 09:30«Арсенал»нинг икки нафар футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  2 08:58Машарипов Эронга қарши ўйнамайди. Яна кимларда сариқ карточкалар бор?  24 08:32Ла Лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси маълум  7 08:05ЖЧ-2026 саралаши. Мессисиз Аргентина сафарда Уругвайни мағлуб этди  2 08:03Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Россияга мағлуб бўлди  4 07:35Ўзбекистон МТЖнинг уч футболчиси ЖЧ-2026 саралаш 7-тур рамзий жамоасига киритилди  9 02:40ЖЧ-2026 саралаши. Тухелнинг дебютида Англия Албанияни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  1 01:55"Арсенал" 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтириши кутилмоқда  0 01:16Алонсо "Байер"да яна бир йил ишлайди  5 00:49"Ливерпуль" ван Дейкнинг ўрнига нидерландиялик футболчини трансфер қилиши мумкин  0 00:33Эронга қарши ўйин олдидан жароҳатланган икки футболчи сафга қайтди  40 00:21Ральф Рангник: "Тухель барда ишларди"  1 23:49Хасселбайнк: "Роналду 2026 йилги ЖЧда қатнашмаслиги керак"  16

"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида Янгиликлар

"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида

Теглар :  Вадим Афонин
Оренбургнинг "Газовик" клуби Россиянинг иккинчи даражали дивизиони ҳисобланувчи ФНЛда ғолиб бўлди ва Премьер-лигага (олий лига) чиқди.

Championat.com сайти ушбу жамоа ва унинг футболчилари ҳақида мақола тайёрлади. Унда "Шўртан" собиқ ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Вадим Афонин ҳақида ҳам ёзилган.

"Ҳужумдаги бешликни келаси мавсумда Премьер-лигада кашфиёт бўлиши кутилаётган Вадим Афонин қўриқлайди. "Локомотив"га қарши ўша баҳсда Афонин ҳимоя марказида ҳаракат қилди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Унинг услуби Хавьер Маскераноникига ўхшайди: Афонин ҳам майдонда кўп кўриниш бермайдиган футболчилар сирасига киради. Ўзбек футболи тарбияланувчиси, Қурбон Бердиев машғулотларида қатнашган кўп қиррали ярим ҳимоячи таянч зонасида ҳужумларни бартараф қилиш ва сеҳрли оширмаси билан ажойиб ҳужумлар ярата олиш қобилиятига эга.

Афонинг 2014 йилнинг қишида Оренбургга кўчиб ўтиб, "Газовик" бош мураббийи Роберт Евдокимовнинг Премьер-лигага чиқиш бошқотирмасининг сўнгги калити бўлади. Ўзбек таянч ярим ҳимоячисининг тўп билан ва тўпсиз ҳаракатлари туфайли ветеран ҳимоячилар (Ойеволе 33 ёш, Андреев 35 ёш) бемалол ўйнай олишади, қанот ҳимоячилари эса мураббий фалсафасига кўра, иккинчи темпда ҳужумларни қўллаб туриши керак. Агар биринчи прессингда тўп олдирилмаса, Афонин қарши ҳужумни секинлаштириб "Газовик"нинг севимли позицион ҳужумини бошлаб беради. "Газовик"нинг кўп йиллардан бери қўллаб келаётган услуби "Ростов"никига ўхшайди ва кундан-кунга Европада машҳурлашиб бормоқда" - дейилади мақолада.


Вадим Сергеевич Афонин - жорий мавсумда ФНЛнинг 31 учрашувида (2679 дақиқа) майдонга тушиб 3 та голга муаллифлик қилди.

Россия биринчи лигаси


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика