

"Италия Кубогида "Лацио"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди, "Милан" турнир финалига чиқиши жуда муҳим. Шундан сўнг "Интер" ва "Арсенал" билан бўладиган учрашувлар ҳақида ўйлашимиз мумкин.
"Арсенал" Англия лига Кубоги финалида мағлуб бўлди, аммо биз "Манчестер Сити" эмасмиз. Шлемларимизни кийиб, жангга киришишимиз керак" - дейди Гаттузо.
"Арсенал" ва "Милан" Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида тўқнаш келади. Биринчи ўйин 8 март куни Миланда, жавоб баҳси эса 15 март куни Лондонда бўлиб ўтади.



