Гаттузо жароҳатлар ҳақида: "Биз рўмолчамизни олиб йиғламаймиз, жанг қиламиз"

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2018, 13:45
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Бетис"га қарши Европа лигаси учрашувидан (1:1) сўнг, "Ювентус" билан бўладиган баҳс олдидан жароҳатлар ҳақида гапирди.

"Милан" ярим ҳимоячиси Лукас Биглия 4 ой майдонга туша олмайди. Матео Мусаккьо Испаниядаги баҳсни охиригача давом эттира олмади, Хакан Чалханоглу хам жароҳат олди.

Бундан ташқари, якшанба куни бўладиган баҳсда Давиде Калабрия, Жакомо Бонавентура ва Гонсало Игуаиннинг иштирок этиши сўроқ остида.

"Ўйнай оладиган футболчиларимиз қанча эканлигини санаб кўрамиз. Шифокор нима дейишини кутиш керак, мен мураббийман, шифокор эмас.

Жанг қиламиз. Мусаккьонинг феълини биладиган одам сифатида бир нарсани айтишим мумкин - у ўйинда иштирок этиш учун ҳамма ишга қўл уради. Чалханоглуда оддий шикастланиш. Кўрамиз.

"Ювентус" - Европанинг энг кучли клубларидан бири, аммо рўмолчани олиб йиғламаймиз. Уларга қарши ўз ўйинимизни кўрсатамиз" - дейди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›