Гари Невилл - Сульшерга: "Ҳайкалингни қаерга ўрнатайлик?"
07 мар 2019 15:54
Янгиликлар
Гари Невилл - Сульшерга: "Ҳайкалингни қаерга ўрнатайлик?"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийи Уле-Гууннар Сульшердан интервью олди.
Сульшер ва Невилл футболчилик фаолияти давомида МЮ шарафини биргаликда ҳимоя қилишган.
- Уле-Гуннар, учта саволим бор. Неча йиллик шартнома имзолашни хоҳлайсан, маошинг қанча бўлсинг ва ҳайкалингни қаерга ўрнатайлик?
- Ажойиб кеча. Ёзгача ўзимни ишга бағишламоқчиман. Кўрамиз, кейин клуб қандай қарорга келар экан.
- МЮда танлов имконияти йўқ. Фақат битта вариант бор, шундайми?
- Бу кунни узоқ эслаб қоламиз. "Манчестер Юнайтед" учун ажойиб кеча бўлди - деб саволга жавоб беришдан қочди Сульшер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар