

"Ҳеч қачон ичимда машғулотлар майдончасига қайтиш фикри уйғонмаган. "Валенсия"да мураббийлик соҳасида ўзимни синаб кўрганман ва бу балки ҳаётимда энг яхши тажриба бўлган", - дейди Невилл.

2015 йил декабрь ойида Невилл "Валенсия" мураббийлик постига таклиф қилинганди. Унинг қўлостида ЛаЛигада 16 та ўйин ўтказган "кўршапалаклар" фақат 3 марта ғалаба қозонган ва 2016 йилнинг март ойида истеъфога чиқарилганди.



