Гари Невилл: “Манчестер Юнайтед”нинг ярим ҳимояси етарлича тезкор ҳаракат қилмаяпти”
21 окт 2013 12:09
Янгиликлар
Гари Невилл: “Манчестер Юнайтед”нинг ярим ҳимояси етарлича тезкор ҳаракат қилмаяпти”
“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл, клубнинг Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га қарши ўйини (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“МЮ” ўз уйида ўтказган “Вест Бромвич”га қарши ўйинга нисбатан “Саутгемптон”га қарши яхшироқ ўйнади. Бироқ менга Мойес ҳалигача ўйинчиларни ўрганаётгандек туйилди.
Энг асосий муаммо шундаки, “Юнайтед”нинг ярим ҳимояси етарлича тезкор ҳаракат қилмаяпти. Илгари қарши ҳужум уюштирганимизда рақибимиз қарши ҳужум тактикасини илғаб ололмасди ва таслим бўлишга мажбур бўларди.
Мойеснинг “МЮ” учун фойдали мураббий бўлишига шак-шубҳам йўқ. Бироқ бунгача ҳали кўп вақт борга ўхшайди”, - дея таъкидлади Невилл.
Фикрлар