Гари Невилл Англия ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин

Tolibjon Qosimov
17 ноя 2016, 12:58
"The Sun" нашрининг маълум қилишича, Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл мамлакатнинг ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бу лавозимни айни пайтда миллий терма жамоани бошқариб турган Гарет Саутгейт эгаллаб турган эди. Агар Саутгейт асосий жамоага доимий мураббий бўлса, у ҳолда Невилл "ёшлар"га йўлбошчи бўлади. Шунингдек, бу жойга даъвогарлар орасида Гарининг укаси Фил ва "Манчестер Юнайтед" академияси бошлиғи Никки Батт ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Sun