Гари Линекер: Футболда 22 киши ўйнайди, аммо немислар ҳар доим ҳам ютавермайди

28 июн 2018, 07:54
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Линекер Германия ЖЧ-2018 даги иштирокини гуруҳ босқичида якунлагач, машҳур иборасига ўзига хос тарзда ўзгартириш киритди.

“Футбол — 22 киши 90 дақиқа тўп ортидан югурадиган оддий ўйин, аммо немислар ҳар доим ҳам ютавермайди. Олдинги версия тарихга айланди”, — деб ёзади Линекер Twitter’даги расмий саҳифасида.

Маълумот учун ЖЧ-1990 нинг ярим финалида Англия Германия федератив республикасига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйгач, Линекер “Футбол — 22 киши тўп кетидан югурадиган, якунда эса немислар ғалаба қозонадиган оддий ўйин”, — деб айтганди. Кейинчалик унинг бу ибораси ўта машҳур бўлиб, оммалашиб кетганди


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/Lineker