Гарет Бэйл “Реал”га қайтишни хоҳламоқда

Aslanov Jasurbek
15 дек 2020, 08:50
Уэльслик Лондонда қолмоқчи эмас.

Гарет Бэйл “Тоттенхэм”даги ижара шартномаси якунига етгач “Реал”га қайтмоқчи. Бироқ футболчи мадридликлар устози Зинедин Зидан билан мураккаб муносабатларга эга. Айнан француз мутахассиси Бэйлни трансферга қўйилишига сабабчи бўлган.

Бэйл “Тоттенхэм”га ижара асосида ўтганидан бери АПЛ ва Европа Лигасида жами 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. 31 ёшли футболчининг “Реал” билан шартномаси эса 2022 йил 30 июнида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS