

"Назаримда, журналистлар билан мулоқот қилмаганим сабаб, улар безовталанишади. ОАВ мени керакли даражада ўзини тутмаяпти деб ҳисоблайди. Аммо, ростини айтсам, мен ҳеч ким учун ўзгариб кетмоқчи эмасман. Матбуот менинг ҳаётимни ва турмуш тарзимни ўзгартиргани йўқ.
Ўйлайманки, шу сабаб қўшимча танқид олдим, аммо чидадим.
"Реал"да сендан галактикоc бўлишни кутишади. Улар олдин буни бошқа ўйинчилардан кўришган ва сендан ҳам шуни хоҳлашади. Тўғрисини айтсам, мен улардек эмасман.
Менга яқинларим билан вақт ўтказиш ёқади, улар эса қизил гиламли йўлдан юришади. Мен ҳеч қачон бундай бўлмайман. Футбол ўйнашни севаман. Менга оддий одам бўлиш ёқади", - дейди Бэйл.


