Гарет Бэйл “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

17 окт 2019, 08:50
Уэльслик аввалроқ жароҳат олганди.

“Реал” вингери Гарет Бэйл Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Мальорка”га (19 октябрь) қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бундан ташқари у 10-тур доирасида “Барселона”га (26 октябрь)  қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Бэйл Уэльс терма жамоаси сафида Хорватияга қарши ўйинда жароҳат олганди.

Гарет жорий мавсум “Реал” сафида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As.com