Гарет Бэйл 2020/21 йилги мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказади. У эртага Лондонга учиб кетади

Alisher
17 сен 2020, 15:21
"Реал" ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг ижараси борасида келишувга эришди.

Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва "шпорлар" билан шартнома имзолаш учун эртага, яъни 18 сентябрь куни Лондонга учиб кетади.

31 ёшли уэльслик футболчи 2020/21 йилги мавсумни "Тоттенхэм"да ўтказади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Гарет 2007-2013 йиллар давомида "Тоттенхэм"да ўйнаган. Футболчи шундан сўнг 101 миллион евро эвазига "Реал"га ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›