Ғаниев билан Кагиров “Сўғдиёна”да

Narzulla Saydullayev
18 янв 2016, 18:28
Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган жиззахликлар таркибига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.

Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна” машғулотларида янгилардан Темур Ғаниев билан Тимур Кагиров иштирок эта бошлади. Маълумки дарвозабон Ғаниев ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилганди. Жами 5та учрашувда харакат қилиб, ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборганди.

Ҳимоячи Тимур Кагиров эса мавсум-2015ни “Навбаҳор”да бошлаб, кейинчалик давралар оралиғида “Оқ-тепа” таркибидан жой олди.

Айни дамда ушбу икки футболчининг ҳам кўрикдан ўтаётганини таъкидлаш лозим.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia